"Барселона" Ферран Торрес билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди News

"Барселона" Ферран Торрес билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди

"Барселона" "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси вингери Ферран Торресни харид қилишга яқин.

Каталонияликлар ўйинчи билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди.

"Кўк-анорранглилар" 21 ёшли испанни январдаёқ ўз сафларига қўшиб олмоқчи. Торреснинг ўзи ҳам ватанига қайтишни хоҳламоқда.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум "Ман Сити" либосида барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика