Latest news

22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  50 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  12 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин News

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай ўзига янги клуб излаяпти.

Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" форварди Мемфис Депай "Интер" аъзоси Хоакин Корреа ўрнига Милан клубига йўл олади. 



Нидерландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи эди. У жорий мавсумда Ла Лигада бор-йўғи 116 дақиқа ўйнади. Жоау Феликсни "Челси"га ижара асосида берган "Атлетико" Депайга қизиқаётгани маълум қилинган эди. Рақиблар ўртасида икки футболчини ўзаро айирбошлаш варианти муҳокама қилинган эди. Бироқ ҳеч қандай амалий юриш амалга оширилмади.

"Барса" ва "Интер" ўртасида келишув Депай А Серияга кўчишга розилик билдирсагина содир бўлиши мумкин. Баъзи манбалар Мемфис Каталонияни тарк этса ҳам Испанияда қолишни исташини билдирганини айтмоқда. 2021 йилда "Лион"дан текинга "Барселона"га келиб қўшилган ҳужумчи "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётган кўринади. Клуб уни кўндира олса, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Италияда давом эттиради.

Мемфис Депай 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда 1 та гол урди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика