"Барселона" Дембеленинг трансфер нархини белгилаб олди News

"Барселона" Дембеленинг трансфер нархини белгилаб олди

"Барселона" ўз вингери Усмон Дембеле билан хайрлашмоқчи.

"Sport.es" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 21 ёшли футболчини 100 млн еврога ҳам сотиб юборишга тайёр бўлиб туришибди. Бироқ ҳозирда ушбу нарх тўлайдиган харидор топилмаяпти.

Бу мавсумда франциялик футболчи "Барселона" таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Каталонияликлар уни 115 млн еврога трансфер қилишганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика