Балотелли: "ПСВ"ни ўлдириб қўяқолдик"
29 aug 2013 12:10
News
Балотелли: "ПСВ"ни ўлдириб қўяқолдик"
"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли жамоаси "ПСВ"ни мағлуб эта олганидан мамнун эканини айтиб ўтди.
"Россонерилар" икки ўйин натижасига кўра "ПСВ"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.
"Голландияда яхши йўин кўрсатган бўлсак-да, натижа яхши бўлмаган эди. Бироқ Миландаги ўйинда биз улардан анча кучли клуб эканимизни кўрсата олдик. Биз "ПСВ"ни шунчаки ўлдириб қўяқолдик".
"Веронадаги ўйин (1:2)? Бу шунчаки омадсиз ўйин бўлиб қолди. Бунақалари баъзан бўлиб туради. Мавсум оҳирида шунақа ёмон ўйин ўтказгандан, аввалида ўтказволган ҳам яхши".
"Албатта, мен Чемпионлар Лигаси ва скудетто ғолиби бўлишни истайман. Бу мавсумда ҳеч бўлмаса шулардан бирини олсак ҳам яхши бўларди", деди Балотелли.
Link :
Source : football.ua
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments