Latest news

08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  0 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  7 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  20 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6

Баклажка заводида сувоқчилик ва қоровулчилик қилган, Ипподромда диск сотган АГМК дарвозабони 30 ёшда! News

Баклажка заводида сувоқчилик ва қоровулчилик қилган, Ипподромда диск сотган АГМК дарвозабони 30 ёшда!

Бугунги санада туғилган кунини нишонлаётган футболчиларимизни унутилмас сана билан қутлашда давом этамиз.

Бугун пойтахт вилоятининг АГМК жамоаси дарвозабони Акбар Тўраев 30 ёшга тўлди. Оилавий муҳит таъсирида футболни танлаган Акбар 8 ёшида "Пахтакор" клуби футбол мактабида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни бошлаган. Биринчи мураббийи Бахтиёр Нуралиев. Кейинчалик "Чилонзор" жамоасига кўчиб ўтган. Дарвозбонликни танлагунига қадар барча чизиқларда ўйнаб чиққан. Аввалига ҳимояда, кейин чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаган. Ҳужум чизиғида ҳам ўз имкониятини синаб кўрган. 

"Бир куни ўйинга иккала дарвозабонимиз ҳам келмаган, - дейди биз билан суҳбатда Акбар. - Бири касал бўлиб қолган, иккинчиси эса хорижга кетиб қолган. Бу тақдирнинг менга берган туҳфаси бўлса керак, ўша ўйинда мураббийимиз мени дарвозани қўриқлашимни айтди. Ундан аввал ҳам машғулотларда пенальти тепишни машқ қилсак, дарвозага ўз хоҳишим билан турардим. Очиғи, дарвозабонимиздан кўра, пенальтини қайтариш менда ўхшарди. Шунда мураббийимиз Прокофьев Борис Андреевич мени дарвозага қўйди. Ўша ўйин кучли рақибга қарши бўлиб ўтганди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланиб, ўйин давомида битта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлгандим. Учрашувдан сўнг дарвозабон сифатида шакллана бошладим". 

Юқорида таъкидлаганимиздек, Акбар оилавий муҳит сабаб футболни касб сифатида танлади. Унинг отаси Тоҳир ака ўз вақтида “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида ўйнаган. Бир маротаба Блохин тўп тепаётган Собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақирилган. Виктор Жалилов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан каби футболчилар билан бир синфда ўқиган. 

"Дадам тиззаларидан олган жиддий жароҳат сабаб футболни эртага тамомлаганлар, - дея сўзини давом эттирди кичик Тўраев. - Биласизми, аслида ота-онам маслаҳатлашиб мени теннисга беришган, ўша пайтда 6 ёш эдим. Бир ярим йилча машғулот ўтказганимдан кейин, йиғлаб футболга ўтиб кетганман. Теннис ҳам "Пахтакор" Марказий стадионида эди, уйга қайтаётганимда "Пахтакор" футболчилари машғулот ўтказар эдилар. Инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Ҳаётда кутилмаган ҳолатлар, воқеалар бўлиб туради. Менда ҳам шундай бўлган. 16-17 ёшимда “Пахтакор” билан бироз муаммо юзага келган. Яъни, ўтиш даврида жамоасиз қолиб кетганман. Ҳеч бир жамоада тўп тепа олмай қолгандим. Натижада футболдан бироз бўлса-да совуб, заводда ишлади. Зангиота туманида баклажка ишлаб чиқарадиган заводда сувоқчилик ҳам қилганман. Отчопар бозорида диск сотганман. Заводда қоровулчилик ҳам қилдим. Сабаби, оиламизда молиявий имконият зўр эмас эди. Меҳнатдан қочмаганман, қочиш ҳам керак эмас. Ишинг ҳалол бўлса, қилаётган меҳнатингдан уялиш ҳам керак эмас.

Ҳа, ҳаёт йўллари бир текис равон эмас. Акбар айтганидек, инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Тўраев ўсмирлик даврида юзага келган қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтиб, яна катта футболга қайтди. "Бунёдкор"дан чақирув олди. "Қалдирғочлар" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб миллий терма жамоага чақирилди. 2014 йилнинг 10 октябрь куни Баҳрайнга қарши учрашувда мамлакат бош жамоасидаги дебютини нишонлади. Ҳозирда эса у амалдаги Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК шарафини ҳимоя қилмоқда. "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Акбар Тўраевни 30 ёшга тўлиши муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Устозимиз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев айтганларидек, омад ҳеч қачон Акбарни тарк этмасин!

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика