Latest news

09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  1 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  36 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0

Бакайоко Гаттузо билан бўлган жанжал ҳақида баёнот берди News

Бакайоко Гаттузо билан бўлган жанжал ҳақида баёнот берди

"Милан" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко "Инстаграм" саҳифаси орқали "Болонья"га қарши А Сериянинг 36-тур ўйинида жамоа устози Женнаро Гаттузо билан бўлган келишмовчилик борасида баёнот берди.

"Бир неча ҳафтадан бери ОАВ мен ҳақимда ёзмоқда, аммо ҳеч нарса демасликка ва ишлашда давом этишга қарор қилдим. Бироқ "Болонья"га қарши баҳсда содир бўлган воқеа ҳақида матбуотда ёзилганларга жавоб беришим керак. Мени майдонга тушишни истамайдиган ва мураббий ҳамда жамоадошларини ҳурмат қилмайдиган футболчи сифатида кўрсатишларига жим қараб тура олмайман.

Ўша баҳсни захирада бошладим, аммо менга 5 дақиқа беришса ҳам боримни бериб ўйнашга тайёр эдим. Лукас жароҳат олганида майдонга тушишга тайёргарлик кўришимни айтишди. Мен тезда машғулотларга киришдим. Икки ёки уч дақиқадан сўнг майдонга тушишга тайёр эдим, аммо кейин захирага қайтишим кераклигини айтишди. Бу 23 ва 26-дақиқалар орасида содир бўлди.

Ўриндиққа қайтганимда мураббий менга мурожаат қилди ва умуман кутилмаган сўзларни айтди. Мен эса Гаттузо айтганини такрорладим. Бори шу. Келинг аниқлаштириб оламиз: Мен ҳеч қачон машғулот ўтказишдан бош тортмаганман. Ҳаммаси видеода кўриниб турибди.

Мен шунчаки жамоадошларимга ёрдам бермоқчи эдим ва буни бажаришда давом этаман. Олға, "Милан" - деб ёзди Бакайоко.


Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Болонья" учрашувидан сўнг Италия матбуотида Гаттузо ва Бакайоко ўртасида содир бўлган воқеа ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Уларда айтилишича, Бакайоко майдонга чиқишдан олдин шуғулланишдан бош тортган. Шу сабабли Гаттузо Тьемуэ ўрнига бошқа футболчини туширган. Бундан ташқари Бакайоко бош мураббийни ҳақорат қилган экан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика