Latest news

21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  0 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  6 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  3 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1

“Баҳром Вафоев-2” ҳақида News

“Баҳром Вафоев-2” ҳақида

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири – “Машъал-2” уй ўйинларини Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номидаги марказий стадионнинг биқинидаги ўринбосарлар жамоаси меҳмонларни қабул қиладиган клубнинг иккинчи майдонида ўтказади.

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири – “Машъал-2” уй ўйинларини Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номидаги марказий стадионнинг биқинидаги ўринбосарлар жамоаси меҳмонларни қабул қиладиган клубнинг иккинчи майдонида ўтказади.


Табий қопламали майдоннинг ҳолати ёмон эмас. Ҳар ҳолда биз ёзнинг сўнгги ойида Муборакка борганимизда шундай эди. Асосийси, майдон текис. Истаган футболингизни намойиш қилишингиз мумкин. Ўлчам борасида ҳам стадионга эътироз йўқ. Чунки майдоннинг ўлчами стандарт талабларга жавоб беради. Ўйингоҳнинг бир томонида трибуна бор. Трибуна икки қисмга ажратилган. Марказда махсус хона ва юқори қаватда расмий шахслар учун алоҳида жойлар бор. Марказнинг пастки қисмида захира ҳаками бемалол ўз ишини бажариши мумкин. Назоратчи эса, юқорида ўтиради. 

Икки тарафга ажратилган трибунанинг кўриниши оддий. Тўртта қаторга бўлинган. Қаторларнинг учтасига ишқибозлар бетонда ўтириб қолмасликлари учун тахта ётқизиб чиқилган. Трибунанинг орқа томони девор билан тўсилган. Юқори қисмига махсус жиҳозлар ўрнатилганку, лекин ёпилмаган. Майдон билан трибуна орасида тўсиқ бор. Ишқибозлар биринчи лиганинг аксар стадионларида кузатилган каби, майдон чизиғи атрофида бемалол ҳаракат қила олишмади. 


Трибуналарнинг марказининг қарама-қарши тарафида табло бор. Қўл бола таблонинг ҳолатини зўр дейиш мушкул, аммо биринчи лиганинг айрим клублариникидан яхшироқ. Лекин “Машъал”дек клуб бундан-да, яхшироқ табло ишлатишга қодир эканлигини барчамиз жуда яхши биламиз. Балки бу ПФЛнинг талабларига қаторига кирмаслиги билан боғлиқ бўлса керак? Қолаверса, бугунги кунда биринчи лига жамоалари учун бош муаммо табло эмас, балки майдон сифати. Юқорида таъкидлаганимиздек, мазкур ўйингоҳда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Жамоалар учун ажратилган ечиниш хонаси майдондан бироз узоқроқда эканлигини инобатга олмаса, ечиниш хонасининг ўзи кичик ва ихчамгина. Тоза ва кишининг дилини хира қиладиган ҳидлар йўқ. Иссиқ ва совуқ сув бор. Ечиниш хонаси узоқ бўлганлиги учун ҳам жамоалар танаффусда майдоннинг ўзида ҳордиқ чиқаришни лозим деб билса керак?!


Бизга маълум қилишларича, майдоннинг прожекторлари ишлайди ва талабларга жавоб беради. Одатда биринчи лига клублари ўйинни тезроқ ўтказиб, ортга қайтишни маъқул топишгани боис, ўйинлар кеч тушгунига қадар ўтказиб бўлинар экан. Аммо ўринбосарлар жамоалар кечки салқинда майдонга тушиб, ҳисоб-китоб қилишларини айтишди. Қолаверса, бу майдонда асосий таркиб машғулот ўтказишини ҳам эшитдик. 


Хуллас, “Машъал”нинг бўлажак юлдузлари шу майдонда тўп тепиб катта бўлишади.

Фурқатбек Нишонов


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика