Latest news

10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5

Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади"

Суперлига учун ўтиш ўйинидан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:1, пенальтилар бўйича – 3:2) учрашувидан кейин қўқонликлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, ҳамма-ҳаммани ғалаба билан табриклайман! Бу бир кишини меҳнати эмас, раҳбариятдан тортиб ошпазларгача, мураббийлардан тортиб шифокорларгача астойдил меҳнат қилишди. Бугун стадионга келган ва бизни доим қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдираман. "Қўқон-1912"ни Суперлигага олиб чиқиш вазифасини биргаликда уддаладик, бундан хурсандмиз. Ўйинга келсак, тенг ўйин бўлди. Суперлига ва Про лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади. Икки жамоа ҳам жонини бериб ҳаракат қилди. Ютқазиб турган пайтимизда ҳам йигитлар ўйинни ташлаб қўйишмади. Бошланғич таркибда ўйнаган футболчилар ҳам, захирадан тушганлар ҳам борини бериб ўйнади. 

- Бугунги ўйинда икки лига жамоалари ўртасидаги фарқ сезилмади деб айтдингиз. Бугунги плей-офф учрашувларининг иккисида ҳам Про лига жамоалари зафар қучди. Бу Про лига даражаси анча ўсганиданми ёки Суперлига даражаси тушиб кетганидан далолат берадими?

- Про лиганинг бу йилги формати яхши эди деб ўйлайман, чунки ўткинчи учрашувлар бўлгани йўқ. Биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага қарши ўйнаганда ҳам анча қийналди. Ўйлайманки, ўткинчи учрашувлар йўқлиги ҳар бир жамоани яхши ҳолатда ушлаб турди. "Шўртан"нинг бугунги ўйинини кўрдик, фарқ билинмади. Иккинчи таймда "Олимпик"ка қараганда анча яхши ҳаракат қилди. 

- "Қўқон-1912" 120 дақиқа ўйнаса-да, чарчамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу футболчилар ўз устида астойдил ишлаганини англатади. Мураббийлар штаби ҳам бу йўлда меҳнат қилди ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини шундай сақлашга уринди. Бугунги ўйин кўрсатдики, буни уддаладик. Албатта, 120 дақиқага доц. бера оламизми ёки йўқ деган қўрқув бор эди. Лекин футболчиларга раҳмат, улар чидади. Демак, биз тўғри йўлда кетяпмиз.

- Жамоа пенальтилар сериясида дастлаб 2 та гол уролмади, ўша пайтда ичингиздан нималар ўтди? Азизхон Исақов нореал сейвлар намойиш қилди...

- Энди ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишониши керак. Ортда бораётганимизда ҳам улар ҳам уролмаслиги мумкин деган нарса хаёлимдан ўтди. Таслим бўлишни хоҳламадим ва ҳаммаси бўлиши мумкин деб турдим. Дарвозабонимизга раҳмат, у бугун жуда катта фойда келтирди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика