Latest news

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  79 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак" News

Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"

Суперлига жамоалари билан бир қаторда Про лига клублари ҳам тайёргарликни олиб бормоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси кеча назорат учрашувида "Пахтакор" билан беллашди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров таркибдаги ўзгаришлар ва тараддуд жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди. 


-  Дастлаб ёзги ўқув-машғулот йиғинларидан бошласак...

- Биринчи даврани якунлашимиз биз учун бироз қийинчилик туғдирди. 2-3 та ўйин омадсиз келгани учун йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолди. Иккинчи давра бошлангунига қадар вақтимиз бор. Хатоларни тузатишга ҳаракат қиляпмиз, таркибда ўзгаришлар бор. Биринчи даврада маҳоратли футболчилар етишмади. Йиғинларга келсак, 1-2 хафта тоғда жисмоний ҳолатимизни яхшилаш устида ишладик. 2 кун аввал майдонга қайтдик. Биринчи назорат учрашувимиз "Пахтакор"га қарши бўлди. Умуман олганда илк таассуротларимиз ёмонмас. Мағлубиятга учраш ачинарли. Лекин ўйинимизда ўзгариш бўлди. 

- Шота Гвазава, Ҳусниддин Ғофуров, Азамат Сойибов каби янги номлар йиғинда қатнашмоқда. Таркибда яна қандай ўзгаришлар бор?

- Ҳимоямизни кучайтиришимиз керак. Гвазава тажрибали футболчи. У таянч зонамизда ҳаракат қилади ва шартнома тузиб бўлганмиз. "Насаф" тарбияланувчиси Егорь Украина фуқароси, яхши таассурот қолдирди. Ислом Абдуллаев кичик жароҳат олгани учун дарвозабон ҳам олиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Ҳозирча фақат Шота Гвазава билан шартнома имзоладик 

- "Қўқон-1912" олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Иккинчи даврада жамоада нимани ўзгартириш керак?

- Албатта, хатоларимиз кўп бўлди. Ҳамма айбни омадсизликка ҳам тўнкаб қўйиш керакмас. Кўп гол ўтказиб юборганмиз. Мудофаа чизиғида муаммоларимиз кўзга ташланиб қолди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик кўп жамоаларнинг касаллиги ҳисобланади. Иложи бўлса голеадор ёки легионер ҳужумчи олишни режа қилганмиз. Олдимиздаги вазифамиз турибди. 7-8та турда етакчиларга етиб оламиз. 

- Иккинчи даврада натижалар қандай бўлишини кутяпсиз? Жамоа тахминан қанча очко тўплаши керак?

- 14 та ўйинни ҳаммасини ютишни истаймиз. Камида 30 очко тўпласак яхши натижага эришган бўламиз. Лекин қолган жамоалар ҳам ухлаб ётгани йўқ. Яхши тайёргарлик кўришяпти. Охиригача курашамиз. Мавсум охирида мухлисларни хурсанд қиламиз ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика