Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»
02 feb 11:00
News
Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»
Суперлига-2025 йилги мавсумига қуръа ташлангач, «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клуб матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Қуръа ташлаш маросимини кўрдим. Биринчи навбатда мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман. Биринчидан мухлислар дерби гувоҳи бўлишса, иккинчидан мавсумни уйда бошлаш доим осонроқ бўлади. Рақиб ҳақида келадиган бўлсак, ҳар қандай жамоага қарши мавсум давомида барибир баҳс олиб борамиз.
«Андижон» ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритди, яхши даражадаги жамоа. Бироқ бизда ҳеч қайси жамоага нисбатдан қўрқув йўқ. Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Таркибимиз анча шаклланмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз.
Link :
Source : @FCKOKAND
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments