Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Баҳриддин Ваҳобов — биринчи давранинг “Энг яхши ўйинчиси” News

Баҳриддин Ваҳобов — биринчи давранинг “Энг яхши ўйинчиси”

Яна бир неча кундан сўнг, Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига жамоалари иккинчи давра баҳсларини бошлашади.

Дастлабки давра учрашувлари ниҳоясига етгач, “Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати клуб расмий веб-сайти орқали жамоанинг “Энг яхши ўйинчиси” номинацияси бўйича мухлислар ўртасида сўровнома эълон қилганди.

Бугун мазкур сўров ўз якунига етди. Унга кўра, мингдан ортиқ мухлис овоз берган сўровномада миллий чемпионатимиз тўпурари, ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов энг кўп овоз тўплади. Сурхондарёлик футболчи биринчи давранинг “Қизилқум” таркибидаги “Энг яхши ўйинчиси” деб топилди. Баҳриддин сўровда жами — 323 овоз тўплаб, асосий таъқибчиларни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Шунингдек, мазкур сўров якунлари бўйича Шерали Жўраев (189 овоз), Алишер Саноев (181) ҳамда Акмал Рустамов (172)лар кейинги поғоналарни эгаллади.

Навоийлик кўпсонли мухлислар номидан “Қизилқум” жамоаси аъзоларига иккинчи даврада ҳам чиройли ўйин ва ёрқин ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика