Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Баҳрайн ва БААга қарши ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум News

Баҳрайн ва БААга қарши ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум

Ўзбекистон терма жамоасининг Баҳрайн (10 октябрь) ва БАА (14) га қарши ўртоқлик ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғин давомида Қосимов шогирдлари 10 октябрь куни Баҳрайн, 14 октябрь куни эса БАА миллий терма жамоаларига қарги ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Ушбу ўйинлар арафасида ҳар иккала учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Баҳрайнга қарши ўйинини БААлик Фаҳад ал-Кассар бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади Унга қанотларда Аҳмад ар-Рашидий ва Собит Сурур ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Муҳаммад аз-Заруний бажаради. Мазкур ўйин Дубайдаги «Sevens» стадионида бўлиб ўтади.

Қосимов шогирдлари БААга қарши ўйинини 14 октябрь куни Абу-Даби шаҳридаги «Муҳаммад бин Зайд» стадионида ўтказади. Бу ўйинда мисрлик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам Иброҳим Нуриддинга қанотларда Айман Дегаиш ва Аҳмад Ҳуссом ёрдам беришади. БААлик Абдулкарим аз-Заруний захира ҳаками сифатида фаолият юритади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика