Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Баҳор-2018. Қосимов – пешқадам, Арвеладзе – энг омадсиз мураббий News

Баҳор-2018. Қосимов – пешқадам, Арвеладзе – энг омадсиз мураббий

Анчагина қизиқарли тарзда ўтаётган Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди.

Ортда қолган 3 ой сарҳисоб қилинганида, ойнинг энг яхши мураббийлари ичида “Бунёдкор” устози Миржалол Қосимов бошқалардан илгарилаб кетганига гувоҳ бўламиз. Тажрибали мутахассис 3 ойда 2 марта ой лауреати бўлишга эришди. Қосимов март ва май ойларида тенгсиз деб эътироф этилди. Натижада унинг ҳисобида айни пайтга келиб, жами 6 очко мавжуд бўлиб турибди.

Ундан кейинги ўринни эса ҳали бирор марта ҳам ғолибликни қўлга киритмаган “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе эгаллаб турибди. Арвеладзе ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун ҳар ой даъвогарлик қилмоқда. Бироқ якуний овоз бериш натижаларига кўра мукофот бошқа мутахассисларга йўл олмоқда. Шундай бўлса-да, ҳозирча ҳар ой номзодлар қаторидан ўрин эгаллаётган ягона мураббий ҳисобида 4 очко бор. Дастлаб мартда Арвеладзе хатто кучли учликка ҳам кира олмаган бўлса, апрель ва май ойларида “шерлар” устози якунда иккинчи ўринни банд этди.

Шунингдек, “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳамда “Металлург” устози Андрей Шипилов 2 очкодан жамғаришган. Мўминжонов 2 марта учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Шипилов март ойи якунларига кўра иккинчи поғонадан жой олган эди. Қолаверса, апрелда кучли учликдан ўрин олган “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан ҳисобида ҳам 1 очко мавжуд.

Олдинда бизни ёзги мавсум кутмоқда. Кўрамиз, энди қайси мураббийлар ўзини кўрсатаркин…


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика