Latest news

12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  17 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  51 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор" News

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.




"Жуда чиройли ўйин кўрдик. Бухорода халқ соғинган шиддатли футбол бўлиши кутилганди. Рақиб олдига юқори мақсадни қўйган. Ҳар бир жамоанинг майдондаги вазифаси ютиш ҳисобланади. Ҳаким Фузайлов яхши жамоа шакллантирган. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди",- дейди мураббий.

- Футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси берилганмиди? Иккинчи бўлимда футболдан ташқари ҳолатларни ҳам кўрдик...

- Футбол кичкина спортмас. Жамоамизда 90 дақиқага етадиган таркиб шаклланган эмас. Буни тан оламиз. "Ғиждувон"га биз кутган натижани кўрсатишга ҳали бор. Ҳар нарсани охири бор. Ваъда берамиз, бундай иштиёқни янада юқори қилиб ўйнаймиз.

-  Жамоанинг мақсади кучли бешликка кириш эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди...

-  Мавсум бошида мақсад қўйилади. Ҳали кўп нарса йўқотмадик. Бешталикка киришга имкониятларимиз бор. 

- Клубда молиявий муаммолар йўқми?

-  Маошларимиз берилган. Ҳомийларимиз қўлдан келганча ёрдам қилишмоқда. Дуранг натижаларга ҳам мукофот пуллари берилган. Йигитлар нималарга қодирлигини исботлаши керак, холос. 

- "Бухоро" билан ўйинга қанча мукофот пули ваъда қилинганди?

-  Бу ҳаммада ҳар ҳил. Ҳали жисмоний тайёргарлигимиз етарли эмас. Ким қанча ёрдами тегди таҳлил қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика