Баҳодир Шаймардонов: "Ғиждувон"да молиявий муаммо йўқ, фақат ғалаба етишмаяпти, холос"
19 mar 2022 21:08
News
Баҳодир Шаймардонов: "Ғиждувон"да молиявий муаммо йўқ, фақат ғалаба етишмаяпти, холос"
"Бугун мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Биз учун эса жуда оғир ўйин бўлди, йигитлар кучли босим остида ўйнашди. Мағлубиятга кўплаб хатоларимиз сабаб бўлди. Бундан ташқари, ҳакамларнинг кўпгина қарорларидан норозимиз. Пенальти берилмагани йигитларга руҳий жиҳатдан таъсир қилдими, билмадим", – деди Баҳодир Шаймардонов.

- "Ғиждувон" клубида молиявий вазият қандай?
- Жамоада ҳеч қандай молиявий муаммо йўқ. Барча ойликлар ўз вақтида тўланган. Фақат ғалаба қозониш қолди, холос.
- Бугун "Ғиждувон" ғалаба қозониши мумкинмиди?
- Иштиёқимиз жуда баланд эди. Нукусга фақат ғалаба учун келгандик. Босим катта бўлди, шекилли. Фақат гол уришни ўйлаб ҳимояни унутиб қўйдик.
- "Арал Самали" таркибидан кимни алоҳида кўрсата оласиз?
- Ҳимоячи, адашамасам 5-рақамда ўйнади (Темур Машарипов – таҳр.). Шу футболчи жамоа ўйинини бошқариб турди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Comments