Latest news

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  12 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик" News

Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик"

Про лиганинг навбатдаги тури доирасида ўтказилган "Ғиждувон" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.


"Барча ўзбек халқини рамазон ойи билан табриклайман. Дурангни кутмаган эдик. Чунки уйда ўйнаяпмиз, ғалабани истагандик. Футболда ҳар доим сиз истаган нарса бўлавермайди. Йигитларга вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмаяпти. Шунинг ҳисобига кўп очколар йўқотяпмиз. Олдимизга мақсад қўйганмиз. Устига устак Про лигада янги жамоамиз. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.  "Андижон" асосий голларни стандарт вазиятлардан урмоқда. Таркибида бўйдор футболчилар кўп. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинига яхши баҳо бераман. 

Жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Про лиганинг даражаси аввалгига қараганда юқори. Суперлигага тенглаштирсак ҳам бўлади. Ўйинга қадар бу тактикада майдонга чиқишни ўйламаган эдик. Рақибдан келиб чиқиб бўйдор ҳужумчини туширдик. Майдонимиз кубок ўйинларга тайёр бўлиши мумкин. Майсамиз ҳолати яхши. Ҳозир кенгайтириш ишлари кетмоқда",- дейди Баҳодир Шаймардонов




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика