Баҳодир Аҳмедовни табриклаймиз!
09 sep 2017 19:26
News
Баҳодир Аҳмедовни табриклаймиз!
Бугун 9 сентябрь футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовни туғилган куни.
Ўзбек футзали афсонаси бугун 41 ёшни қарши олди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ходимлари ва футзалчилар ва барча мухлислар номидан Баҳодир Юлдашбаевичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Баҳодир Аҳмедов терма жамоамизни "Ашхобод-2017" мусобақасига тайёрламоқда. Ашхободдаги мусобақада Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамизга омад ва зафар ёр бўлишини чин дилдан истаб қоламиз.

Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Comments