Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..." News

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..."

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда Тожикистон ёшларига 2:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионати йўлланмасидан махрум бўлди.

Кечаги ўйиндан сўнг ёшларимиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовдан қисқа интервью олдик.

- Нима учун бугун бундай шармандали натижа қайд этилди?

- Болалар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди, лекин жуда кўп хато қилишди. Бундан эса Тожикистон фойдаланиб кетди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибимиз хатолардан унумли фойдаланишди ва ҳақли ғалабага эришишди.

- Нима учун жамоа бирорта терма жамоа билан эмас, жорий йилни ҳаваскорлар чемпионатида ўтказган "Максам-Чирчиқ" билан ўртоқлик ўйини ўтказди?
- Чунки, ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бошқа терма жамоалар йўқ эди. Шу сабаб, "Максам-Чирчиқ" билан назорат ўйини ўтказган ҳолда саралашга тайёргарликни якунлаган эдик. Таиланд, Малайзия ёки яна бошқа жамоалар ўзида тайёрланаётган эди. Биз минтақамиздагилардан Қирғизистон ва Тожикистон билан бир гуруҳда бўлганимиз сабаб улар билан ўртоқлик ўйини ўтказа олмас эдик. Туркманистон ёшлари билан назорат баҳси ўтказишимиз мумкин эди. Лекин, улар таклифимизни рад этишди.

- Нима учун учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам ўйновчи дарвозабонни майдонга ташладингиз? Ахир, 2:6 ҳисоби ҳам бизни қониқтирар эди. Ёки бундан хабарингиз йўқмиди?
- Очиғи, кеча ҳам, ўйиндан олдин ҳам мағлуб бўлишимиз мумкинлиги ҳақида умуман ўйламаган эдик. Фақат ғалабани кўзлагандик. Шу сабаб, ҳисобда ортда бораётганимизда таваккал қилиб бешинчи ўйинчини туширдик.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика