Latest news

14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  3 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   1 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  14 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  22 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  3 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр" News

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тунда Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олди.

Кетиш чоғида сайтимиз мухбирлари бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди. 


"Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Машғулотлардан кўнглимиз тўлди. Испаниялик мураббий билан ишладик. Йигитлардан кўнглим тўқ. Катта жароҳатлар йўқ. Футзалчилар бўлажак баҳсларга тайёр. 

Руҳият доимгидек жанговар. Бу борада ҳам муносиб тайёрландик. Мусобақанинг илк ўйини доим қийин ўтади. Ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлисларга бизни доим қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов. 

Шунингдек, иқтидорли футзалчи Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ички муҳит жуда зўр. Тайёргарлик яхши кечди. Испаниялик мутахассис билан ишлаб жисмоний ҳолатимизни янада оптималлаштирдик. Бу йилги Осиё чемпионатида Эрондан оладиган реваншимиз бор. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз. Кетишдан олдин бироз ҳаяжон борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида. Насиб қилса, юртимизга медал билан қайтиш учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика