Latest news

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Баҳодир Аҳмедов: "Испаниялик мураббийларнинг терма жамоамизда иш бошлаши фойдали бўлади" News

Баҳодир Аҳмедов: "Испаниялик мураббийларнинг терма жамоамизда иш бошлаши фойдали бўлади"

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги айни қизғин паллага кириб бормоқда.

Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзал терма жамоамиз 25-30 июль кунлари Таиландда ташкил этиладиган халқаро футзал турнирида иштирок этади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан беллашади.

Айни пайтда Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган терма жамоамиз, 19 июль куни Бангкок шаҳрига йўл олади. Биз эса бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Тайёргарлик жараёни жуда яхши кетмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратилган. Ҳозирда мураббийлар штабида, аввалги Жаҳон чемпионатида кўмаклашган икки нафар испаниялик мураббий иш бошлади. Бири дарвозабонлар билан, иккинчиси эса жисмоний тайёргарлик бўйича. Йигитлар га бунинг катта фойдаси бор, деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионатидан олдин Таиландда халқаро турнирда иштирок этамиз. Мусобақага тайёргарлик кўряпмиз. Қанча кучли жамоалар билан ўйнасак ўзимизга яхши. Заиф томонларимизни кўриб олиш имкони бўлади. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика