Latest news

23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  4 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  1 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  2 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик" News

Баҳодир Аҳмедов: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"

Эронда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Непал билан тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада футзалчиларимиз қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати-2020га чиқди

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Непал терма жамоаси бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Непалликлар бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Якунда қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо, бутун ўйин давомида шогирдларим ҳаракатларидан тўла мамнун бўлдим, дея олмайман. Зеро жуда кўплаб вазиятларда кичик хатоларга йўл қўйдик, кўплаб қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ асосийси – мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозона олдик ва натижада Осиё чемпионати финал босқичига йўл олдик.

Бугун бир қатор ёш футзалчиларимизга ўйин амалиётини тақдим этдим. Улар мана шундай учрашувларда ўйнаб, секин-аста тажриба тўплаши лозим.

Энди олдинда яна бир муҳим ўйин турибди. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. Тожикистон билан бўладиган учрашувда ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - деди тажрибали мутахассис.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика