Latest news

23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  0 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  0 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  3 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман" News

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман"

Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини Афғонистонга қарши ўтказди ва шиддатли тарзда кечган ўйинда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

 - Афғонистон терма жамоасига кўрсатган мазмунли ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги баҳс чиндан ҳам шиддатли ва муросасиз кўриниш олди. Лекин бизнинг жамоамиз ҳам ўз ўйинини намойиш этишга уринди. Баъзи вазиятларда хатоларга ҳам йўл қўйдик. Айнан шу хатоларни кейинги учрашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон терма жамоаларига қарши масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндошамиз ва ҳар бир рақиб билан ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Зеро мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш ва якунда Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиш. Демак кейинги 2 та ўйинда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солишимиз талаб этилади, - дея таъкидлади тажрибали мураббий.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика