Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"
03 aug 16:44
News
Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"
Учрашувдан сўнг "қалдирғочлар"нинг 18 ёшли футболчиси Азизбек Тўлқинбеков фикрларини билдирди.
"Ўйин ўзига ҳос драматик руҳда ўтди десак муболаға бўлмайди. "Нефтчи"га қарши ўйинлар доимо жанговар тарзда ўтган. Жамоамиз бор кучини ишга солди. Мухлислар учун ҳам, биз учун ҳам унутилмас ўйин бўлди.
Бизда ғалабага бўлган ишонч, иштиёқ, куч бор эди. Бу охирги дақиқларгача йўқолгани йўқ. Рақиб кучли эканлигига қарамай ўз режамиздан чиқмадик ва 3 очкога эга чиқдик. Тўғри, дастлабки дақиқаларда устунлик улар томонида бўлди. Биз секин-аста ўйинни ўз қўлимизга олдик, бир-биримизга ёрдам бердик.
Шу темпни сақлаб қолсак албатта совринли ўринлар учун курашишимиз мумкин. Жамоамизда муҳит аъло даражада. Футболчиларнинг ўзаро тушуниши ҳам яхши ҳолатда",- дейди Азизбек Тўлқинбеков.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments