Latest news

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Азизбек Маткаримов: "Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш" News

Азизбек Маткаримов: "Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш"

Аввал хабар берилганидек, Бағдод туманининг "Бағдод" жамоаси 2025 йилги мавсумдан Биринчи лигада иштирок этади.

Сайтимиз мухбири мазкур жамоа сардори Азизбек Маткаримов билан боғланиб, клуб олдидаги мақсад ва вазифалар хусусида суҳбатлашди.


- Азизбек, "Бағдод" клуби янги мавсумдан Ўзбекистон Биринчи лигасида иштирок этади. Жамоа олдидаги мақсад ва вазифалар қандай?

- Ўтган мавсум якунларига кўра ўтиш ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдик. Жамоамиз олдига мазкур чемпионатда муносиб иштирок этиш, мавсум якунида совриндорлар қаторидан ўрин олиш вазифаси қўйилган. Мақсадимиз - Бағдод туманига катта футбол ҳавосини қайтариш. Ёши катта мухлислар яхши билишади, бундан бир неча йиллар аввал туманимизнинг "Бағдодчи" жамоаси турли чемпионатларда муваффақиятли қатнашган. Ҳар бир ўйинда стадион мухлислар билан тўлиб тошарди. Ҳозирда яна ўша жамоа каби "Бағдод" футбол клуби шаклланди. Таркибнинг аксарияти маҳаллий ёш футболчилардан иборат.

- "Бағдод" жамоаси таркибида тажрибали футболчилардан кимлар бор?

- Таркибимизда Саид Абдужабборов, Жасур Абдуллаев, Оқилбек Маҳмудов каби тажрибали футболчилар бор. Жамоамиз бош мураббийи Собир ака Жумаев бошчилигида маҳаллий ёш иқтидорли футболчиларга ўз тажрибаларимизни ўргатиб келмоқдамиз.

- Жамоа уй ўйинларини қайси стадионда ўтказади? Шунингдек, Про-лига йўлланмаси учун ҳам курашасизларми?

- "Бағдод" жамоаси уй ўйинларини туманимиздаги "Марказий" стадионда ўтказади. Биласизми, Фарғона вилояти 2-лигаси доирасидаги ўйинларда ҳам жуда кўплаб ишқибозлар стадионга келишди. Биринчи лига доирасидаги ўйинларда "Марказий" стадион мухлислар билан тўлиб тошиши аниқ. Бағдод туманида футболни жуда яхши кўришади.

Жамоамиз олдига Про-лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз ушбу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қиламиз.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика