Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Азизбек Амонов: "Қадам ва қадам ўсишда давом этяпмиз" News

Азизбек Амонов: "Қадам ва қадам ўсишда давом этяпмиз"

"Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" футболчиси Азизбек Амонов фикрларини билдириб ўтди.

- Азиз, ғалаба билан табриклаймиз. Бугун жуда фаол ўйнадингиз. Мураббийнинг ўйинга қўйган режаси қандай эди?
- Рақибларни ўрганиш жараёнида учинчи ҳудудга катта эътибор бердик. Мураббийларнинг кўрсатмалари сабабли 100 фоиз кучни майдонга ташладик. Ғалаба учун қаттиқ интилдик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимизни бироз бўлса-да яхшилаб олдик. Энди фақатгина олдинга ҳаракатланиш керак.

- Ушбу 2 ўйин давомида жамоанинг ўйинига қандай таъсир ўтказдингиз деб ҳисоблайсиз?
- Чемпионлик давримиздаги натижаларни қайд этишга ҳаракат қиляпмиз. "Локо"да олдин ҳам ўйнаганман ва шу сабабдан жамоага қандай вазифа қўйилишини биламан. Ҳар бир ўйинда 3 очко олиш учун интиляпмиз, йигитлар ҳам борини беришмоқда. Муҳими жамоанинг асоси бор, қадам ва қадам ўз кўникмаларимизни ривожлантиряпмиз, хатоларни камайтириш борасида ишлаяпмиз. Энди йирик ҳисобда ҳам ютишни билиш керак, чунки 1:0 доимо хавфли ҳисоб бўлиб келган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика