Азизбек Амонов эркин агентга айланди
31 jan 2020 16:36
News
Азизбек Амонов эркин агентга айланди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Азизбек Амонов "Локомотив" клубини тарк этди.
1997 йилда туғилган Амонов 2017-2019 йилларда "Локомотив"да тўп тепди ва икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Унинг "темирйўлчилар" билан тузган шартномаси ўз якунига етди.
Азизбек Амонов Суперлигада жами 32та ўйин ўтказган ва 2та гол урган. У яқинда Таиландда ўтган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments