Latest news

09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   0 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  8 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  20 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси News

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси

2023 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"СУРХОН" – "АНДИЖОН" (Coca Cola Суперлигаси, 2-тур)

2023 йил 11 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Сурхон" – "Андижон" учрашуви биринчи ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиев, VAR ҳакам Азиз Асимов ва AVAR ҳаками Алишер Усмонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан биринчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Маҳмуд Турдиевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азиз Асимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида бош ҳакам сифатида 4 та, VAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);

Алишер Усмоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида ёрдамчи ҳакам сифатида 4 та, AVAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);


"ТУРОН" – "БУХОРО" (U-21, 1-тур)

2023 йил 6 март куни U-21 чемпионати 1-тури доирасидаги "Турон" – "Бухоро" учрашувининг бош ҳаками Акмал Раҳимов, иккинчи ёрдамчи ҳакам Азизбек Исаков ва захира ҳаками Шаҳбоз Ваҳобжонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам ва иккинчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, захира ҳаками эса қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Акмал Раҳимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азизбек Исаковга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Шаҳбоз Ваҳобжоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 3-бандига асосан 3 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;


"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" (Coca Cola Суперлигаси, 3-тур)

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бош ҳаками Вадим Агишев, VAR ҳаками Фирдавс Норсафаров ва AVAR ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилишган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Вадим Агишевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 4-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида 6 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;

Фирдавс Норсафаровга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун);

Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика