Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  1 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди" News

Азиз Амонов: "Яйпандаги аламли дурангдан сўнг Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонишимиз керак эди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган "Локомотив"- "Турон" (2:0) учрашуви қизиқарли ўтди, десак муболаға бўлмайди.

Дастлаб Марат Бикмаевнинг голидан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Азиз Амонов яна бир тўп киритиб учрашувнинг 2-0 кўринишида якунланишини таъминлади. Биз эса ушбу учрашувдан сўнг Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Албатта Суперлига доирасида ўтказилган Яйпандаги ўйин ва кубок баҳси ўртасида фарқ бўлди.  "Турон" билан биринчи тўқнашувимизда бешта ҳимоячи билан бошлаган эдик. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлган, натижада озгина келишмовчиликлар юзага келганди. Кечаги ўйинга келсак, жиддий тайёргарлик кўрганимиз самара берди. Яйпандаги аламли дурангдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Рақиб ҳам янги жамоа сифатида шаклланмоқда. Бизга муносиб қаршилик кўрсата олишди. 

Мағлубиятлар ортда қолдими ёки йўқми аниқ жавоб бера олмайман. Футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Биз ҳар бир учрашувда бор кучимизни ишга солиб ғалаба учун тўп тепамиз. 

Қорақалпоғистонда биринчи маротаба ўйнаймиз. Худо хоҳласа чиройли ўйин кўрсатамиз. "Арал Самали" бизга қарши катта иштиёқ билан майдонга чиқади",- дейди Азиз Амонов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика