Latest news

08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  0 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  2 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  35 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  23 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  37 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  53 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси" News

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Гонконгга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Терма жамоа аъзолари Тошкентда йиғинга киришишди. Бугунги машғулот аввалида "Хорфаккан" футболчиси Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Бўлажак ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Гонконг Ўзбекистон учун қандай рақиб?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар жиддий тайёргарлик кўрмасангиз, иштиёқ бўлмаса, исталган жамоа сизни ютиб қўйиши мумкин. Шу боис жиддий ҳозирлик олиб борамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. 



- Осиё Кубоги вақтида сиз ва Бобир Абдихолиқов майдонга туширилмадингиз. Хафа бўлиш ҳолати бўлмадими?

- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз. 

- Ҳозир Рамазон ойида футболчиларга қийин бўлмаяптими?

- Биринчи йил эмас-ку. Ҳаммаси яхши. 

- Ўзбекистон Гонконгни қоғозда ютиб бўлган. Таркиб жиҳатдан ҳам улардан устунмиз. Ушбу омил футболчиларга қанчалик таъсир қилади?

- Биз устунмиз, лекин ўйин ҳали бошлангани йўқ. Футболда ўйингача устунлик сизда бўлади. Майдонда барчада имконият тенглашади. Ҳозирги футболда иштиёқ бўлмаса, исталган рақиб бир-бирини мағлуб этишга қодир.

ВИДЕО. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ажойиб видео

Rating: +6   

Comments

+1   
18 mar 18:28:16
Жахонгир-9
"- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз." Гап йук Аманов га .
   
19 mar 13:34:34
Фк Тулуза
Одам куриб колгандай, шундан интервью оладими
   
18 mar 22:50:53
TeMuR1994
qatarga qarshi tushirish kerak edi lekin pul quli yutishdi xoxlamadi
   
18 mar 20:45:06
Файзуллаев 553
Даппа маришуч дан кура Азиз яхши еди
   
18 mar 19:17:15
1994 Nurafshon
Азиз укажон омадингни берсин качондир уз шахринг жамоаси Бухорога кайтишингни кутамиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика