Latest news

17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  0 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  2 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  1 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  2 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  19 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  18 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  29 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  1 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  3 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси" News

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Гонконгга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Терма жамоа аъзолари Тошкентда йиғинга киришишди. Бугунги машғулот аввалида "Хорфаккан" футболчиси Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Бўлажак ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Гонконг Ўзбекистон учун қандай рақиб?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар жиддий тайёргарлик кўрмасангиз, иштиёқ бўлмаса, исталган жамоа сизни ютиб қўйиши мумкин. Шу боис жиддий ҳозирлик олиб борамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. 



- Осиё Кубоги вақтида сиз ва Бобир Абдихолиқов майдонга туширилмадингиз. Хафа бўлиш ҳолати бўлмадими?

- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз. 

- Ҳозир Рамазон ойида футболчиларга қийин бўлмаяптими?

- Биринчи йил эмас-ку. Ҳаммаси яхши. 

- Ўзбекистон Гонконгни қоғозда ютиб бўлган. Таркиб жиҳатдан ҳам улардан устунмиз. Ушбу омил футболчиларга қанчалик таъсир қилади?

- Биз устунмиз, лекин ўйин ҳали бошлангани йўқ. Футболда ўйингача устунлик сизда бўлади. Майдонда барчада имконият тенглашади. Ҳозирги футболда иштиёқ бўлмаса, исталган рақиб бир-бирини мағлуб этишга қодир.

ВИДЕО. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ажойиб видео

Rating: +6   

Comments

+1   
18 mar 18:28:16
Жахонгир-9
"- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз." Гап йук Аманов га .
   
19 mar 13:34:34
Фк Тулуза
Одам куриб колгандай, шундан интервью оладими
   
18 mar 22:50:53
TeMuR1994
qatarga qarshi tushirish kerak edi lekin pul quli yutishdi xoxlamadi
   
18 mar 20:45:06
Файзуллаев 553
Даппа маришуч дан кура Азиз яхши еди
   
18 mar 19:17:15
1994 Nurafshon
Азиз укажон омадингни берсин качондир уз шахринг жамоаси Бухорога кайтишингни кутамиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика