Latest news

17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7

Азиз Амонов: "Эронга саёҳат учун борганим йўқ. Нима учун рақибларга паст қараяпмиз?" News

Азиз Амонов: "Эронга саёҳат учун борганим йўқ. Нима учун рақибларга паст қараяпмиз?"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Пойтахтда кечаётган машғулотларга кеча икки нафар легионер Азиз Амонов ва Элдор Шомуродов келиб қўшилди. Яқинда "Истиқлол" жамоаси билан Эрон чемпионлигини қўлга киритган Азиз Амонов бу борадаги фикрларини билдириб ўтди.






- Аввало Эрон чемпионлиги билан табриклаймиз. Якунланган мавсум ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз...

- Мавсумни мағлубиятларсиз яхши якунладик. Жамоа 9 йилдан бери чемпионликни қўлга кирита олмаётган эди. Қайсидир маънода тарихга кирдик. Мухлислар натижаларимиздан хурсанд бўлди.

- Шахсан ўзингиз ўйинингиздан қанчалик кўнглингингиз тўлди?
- Менимча ҳеч ким қониқмайди. Ўз-ўзидан кўнгли тўлиш тўхташга олиб келади. Доим ишлашда давом этамиз.

- Легионер сифатида илк бор хорижда ўйнадингиз. Ўзингизда қандай ўзгариш сездингиз?
- Легионер иложи борича дипломат бўлиб киришиб кетиши керак. Худога шукур жамоам яхши қабул қилди. Асосан масъулият катта бўлди. Чунки Ўзбекистон номидан бордим.

- Бош мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мураббий жамоадаги барча билан бир ҳил муомала қилади. Аҳиллик бўлгани учун ҳам чемпионатда мағлубиятга учрамадик.

- Ўзбекистонда чемпионликка бонус сифатида машиналар берилиши мумкин. Эронда бу вазият қандай экан?
- Барчаси шартномага асосланган. Клубга келганимда чемпион бўлсак маълум бир миқдордаги бонус берилиши айтилган.

- Эрондаги ҳаёт тарзига кўникиб кетдингизми?
- Бироз фарқи бор. Одамлари яхши. Анча мослашдим. Жамоадагилар ташлаб қўйишмади.

- Тил билан боғлиқ муаммо бўлмадими?
- Кўп мулоқотдан кейин анча тушуниб қолдим. Нималар деяётганини биламан. Инглиз тилини ўрганишга ҳаракат қиляпман.

- Эронда тўп тепган футболчиларимиздан бири зерикиб қолганини, ташқаридаги ҳаётга ўрганишга қийналганини айтганди. Сизда бундай ҳолат рўй бермадими?
- Йўқ. Эронга айлангани эмас, футбол ўйнагани борганман. Ортиқча нарсаларга чалғишга вақт йўқ.

- Терма жамоамизнинг саралашдаги рақиблари ҳақида. Уларнинг даражаси биздан паст эканлиги маълум...
- Нима учун рақибларга паст назарда қараяпмиз? Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганган. Ҳурмат қиламиз. Барча мамлакатларда бу спорт тури ривожланмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика