Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди News

Азимов ва Бекмуротов "Андижон" машғулотларига қўшилди

"Андижон" бугун қишки йиғин тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Дукент шаҳарчасига етиб келди.

"Эътиборимизни тортган жиҳати шуки, бу ерда жуда чиройли манзара юзага келган. Айниқса, ёғаётган қор туфайли ҳамма жой оқарган ва қорга бурканган стадионда шуғулланишнинг гашти ҳам ўзгача.

Қишки тайёргарликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири айнан қорли об-ҳавода машғулот ўтказишдир. Бу айниқса футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жуда ҳам қулай ва шу билан бирга муҳим саналади. Бундай пайтда мураббийлар учун қўл остидаги ўйинчиларга жисмоний юкламаларни бериш ҳам фойдалидир. Мана шу даврда тўпланган куч мавсум давомида асқатиши ҳам мумкин.



Шу тариқа, Дукентдаги йиғин жуда қувноқ ва кўтаринки кайфиятда бошланди. Футболчилар аввалига қорли майдонда югуришди. Сўнг режага кўра тренажёр залида ҳам шуғулланишди.    

Жамоамиз сафидаги ўзгаришлар мухлисларни ҳам қизиқтираётгани рост. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, таркибга "Металлург"да тўп тепган Фарҳод Бекмуротов ва "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган Сардор Азимов қўшилган. Икки ўйинчи ҳам андижонлик мухлислар учун бегона эмас. Боиси, улар илгари жамоамиз таркибида ҳам тўп тепишган.



Дарвоқе, эртага жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эшитдик-да! Вагиз Галиулин ва яна икки футболчи "Андижон"да

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика