Latest news

00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  0 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади" News

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади"

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 20 декабрь санасидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бу йилги мавсум тўғрисида “шерлар” футболчиси Азим Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
“Бу йилги мавсум “Пахтакор” учун ижобий ўтди дея олмайман. Чунки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоа ҳисобланади. Афсуски бу йил жамоамиз учун омадсиз йил бўлди.

Биринчи даврада жамоага қўшилиб кетишим бироз қийин бўлди. Бунга ҳаяжонланганим сабаб бўлган бўлса керак. Иккинчи даврадан эса ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Жамоа ўйин услубига анча мослашиб олдим. Насиб қилса келаси йили чемпион бўлиш учун ҳаракат қиламиз.

“Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамасдан ҳаракат қилди. Бунга омадсизлигимиз ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман.

Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи менимча Жалолиддин Машарипов ва Темурхўжа Абдухолиқов бўлса керак. Чунки улар жамоа сафида жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мураббийлардан “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев ва “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлишса керак”, - дейди “Пахтакор” футболчиси Азим Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика