Азим Аҳмедов: "Бундай баҳсларда вазиятларни кўкка совуриш қимматга тушади"
19 may 2021 08:18
News
Азим Аҳмедов: "Бундай баҳсларда вазиятларни кўкка совуриш қимматга тушади"
Қизиқарли кечган учрашувда томонлар ўзаро дуранг қайд этишди.
Мазкур баҳсдан сўнг "лочинлар" сардори Азим Аҳмедов фикрларини билдириб ўтди.
"Бунёдкор"га қарши сафарда осон бўлмаслиги олдиндан аён эди. Шунинг учун яхши тайёргарлик кўргандик. Олдинги чизиқда бир нечта вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда доимгидек оқсадик, деб ўйлайман. Бу каби учрашувларда вазиятларни кўкка совуриш қимматга тушади. Дурангни эмас, ғалабани кўзлаб Тошкентга келгандик. Насиб қилса навбатдаги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб Намангандан келган кўп сонли ишқибозларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.
Ички муҳитда муаммо йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотларда яхши кайфиятда ишлаяпмиз. Фикримча, ярим ҳимояда палапартишлик кузатилаётгани вақт ўтгани сари яхшиланади", - деди Азим Аҳмедов.

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments