Latest news

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  0 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   1 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  20 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман" News

Азим Аҳмедов: "Афсуски, бу мавсум бошқа майдонга туша олмайман"

ФИФА кунлари ўз ниҳоясига етгач, эндиликда бор эътибор Суперлига баҳсларига қаратилиши ўз-ўзидан аниқ.

Футбол жамоатчилиги томонидан 24-турнинг марказий ўйини сифатида “Бунёдкор” ва “Навбаҳор” жамоалари иштирокидаги учрашув тилга олинмоқда. “Қалдирғочлар” турнир жадвалида кучли учликни эгаллашни мақсад қилган. Андрей Канчельскис шогирдларида эса, назарий жиҳатдан юқори ўринлардан бирини эгаллаш имконияти мавжуд. Биз эса мазкур беллашувдан олдин “лочинлар” аъзоси Азим Аҳмедовдан интервью олдик.

- Барчани қизиқтираётган савол. Жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан эдингиз. Хўш, тикланиш жараёни қандай кетяпти? Сизни қачон майдонда кўрамиз...

- Жароҳатимни даволаш жараёни ҳамон давом этмоқда. Мен учун бу йилги мавсум тугади. Қолган учта ўйинни ўтказиб юбораман.

- Назаримизда, “Навбаҳор” жорий мавсумни аввалгига қараганда бўш ўтказмоқда. Кўпчилик ишқибозлар жамоадан катта натижаларни кутган эди...

- Мавсум давомида кўп ўзгаришлар юз берди. Янгги ўйинчилар келди, айримлари иккинчи даврада кетди. Мураббийлар алмашинуви кузатилди. Шунинг ҳисобига натижалар ижобий кўриниш олмади. Менимча, мураббийга вақт керак. Шундагина яхши бўлишига ишончим комил.



- Олдинда учта тур қолди. Жамоангиз учун деярли ҳаммаси ҳалми? Ёки ҳали совринли ўринлардан умид ўзилгани йўқми...

- Қолган барча учрашувларда уч очко қўлга киритсак, бари зўр бўлади. Осон бўлмаган баҳслар кутиб турибди. Жамоадошларимга омад тилайман.

- "Бунёдкор" билан учрашувда, жамоа пойтахтдан осонликча очко билан қайта оладими?
Боиси “Навбаҳор” таркибидаги футболчилар тажрибали ва махоратли, рақибда эса чарчоқ аломатлари бўлиши табиий ҳол, чунки уларнинг асосий футболчилари миллий ва олимпия терма жамоаси билан бирга бўлди.
- Ҳа. Олдимизда жиддий ва кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Қийин бўлади. Лекин, жамоамиз яхши тайёргарлик олиб боряпти. Ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишларига умид қиламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика