Азар майдан буён илк марта "Реал" учун гол урди News

Азар майдан буён илк марта "Реал" учун гол урди

Испания Кубогининг 1/8 финалида "Реал" сафарда "Эльче"ни мағлуб этди, 2:1.

Жамоанинг ғалаба голини Эден Азар киритди. Қайд этиш керак, вингер 9 майдан буён илк марта Мадрид клуби таркибида гол урди. Ўшанда у "Севилья" (2:2) дарвозасини ишғол қилганди.

Терма таркибида эса унинг сўнгги голи сентябрда киритилганди.

"Реал" 2019 йили Азарни 115 миллион евро эвазига трансфер қилганди. Ўтган икки ярим мавсум давомида у жамоаси учун 6 гол урди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика