Latest news

02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  3 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  2 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19

Азамат Абдураимовдан: Нега мағлуб бўлдик? News

Азамат Абдураимовдан: Нега мағлуб бўлдик?

Таниқли собиқ футболчи, мураббий, шу билан бирга ўз вақтида журналистика соҳасида фаолият юритган Азамат Абдураимов ўз чиқишлари билан «Эрудит Спорт» газетасида нуқтаи назарини билдириб ўтди.
1994 йилги Осиё чемпиони, Жанубий Корея устидан қозонилган ягона ғалабамизда гол муаллифига айланган Азамат Абдураимов Жанубий Корея – Ўзбекистон (2:1) учрашуви борасидаги таҳлилий мақоласини чоп этдик.

МУКАММАЛ БОШЛАНИШ

Миллий терма жамоамизнинг ўйиннинг дастлабки қисмида кўрсатган ўйини барча қатори мени ҳам жуда хурсанд қилди. Вакилларимиз рақибдан ҳайиқмай ажойиб тарзда ҳимояланишди, бўш ҳудудларни фаоллик билан ёпа олишди ва рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Майдонда замонавий прессингни қўллаб, қарши ҳужум бошлаш билан бирга Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларини хато қилишга мажбур қила олишди. Яъни, ўйин авали учун танланган тактика ўзини оқлади, футболчиларнинг иштиёқи эса ўйинимизни янада жонлантирди. Айнан тўпни олиб қўйишдаги жамоавий ҳаракатлар туфайли мезбонлар дарвозабони хатога йўл қўйди, Марат Бикмаев эса бундан ажойиб тарзда фойдаланиб, барчани қувонтираётганди. Шу боис илк таймни мукаммал бошланиш сифатида баҳоласа бўлади. Бу кутилмаган ёқимли бошланиш бўлди. azamat-aka

ИККИНЧИ БЎЛИМГА ТАЙЁР ЭМАСДИК

Танаффусдан кейин эса мураббийларимиз хатога йўл қўйишди. Иккинчи бўлимда рақиблар бизга умуман бошқача футболни таклиф қилишганида, мураббийлар штаби ва футболчиларимиз бунга тайёр эмасди. Яъни, мезбонлар захира кучларидан жуда тўғри фойдаланишди, биз эса бу борада хатога йўл қўйдик. Рақиб иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириши маълум эди ва шунга яраша тезкор қанот футболчиси ва бўйдор ҳужумчини таркибга қўшди. Улар майдонда устунлик қилиб, тўлиқ ҳужумга киришганларида эса ҳимоячиларимиз рақиб ҳамлаларини тўхтатишди хатоликларга йўл қўя бошлашди. Яъни, биринчи бўлимда кўрсатилган фаол прессинг кўзга ташланмади. Бу балки жисмоний ҳолатдандир. Шу билан бирга рақиб жамоа футболчиларининг Европа футболидан баҳраманд бўлганликлари, тажриба бобида устун эканлиги кўриниб турди.

ГЕЙНРИХ ТУШИРИЛИШИ – НОТЎҒРИ ҚАРОР

... мақоланинг тўлиқ қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.
Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика