Latest news

23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  0 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  9 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2

Азамат Абдураимов: "Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтиришимиз керак" News

Азамат Абдураимов: "Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтиришимиз керак"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин оган "Янгиер" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Бунга қадар "Хоразм" иштирокидаги учрашувларни кўриб ўрганиб чиққандик. Рақиб яхши шаклланган жамоа. Сафарда ҳаракат қилишига қарамасдан ҳимоявий эмас, ҳужумкор футбол таклиф қилади. Йигитларга осон бўлмаслигини тушунтиргандик. Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам гол уриш учун бир нечта вазиятлар юзага келди. Натижа қайсидир маънода ёмон эмас. Жамоага келганимга кўп бўлмади. Иложи борича стандарт вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз зарур. "Хоразм" билан ўйин бу борадаги камчиликларимизни кўрсатиб берди",- дейди Азамат Абдураимов.

- Жамоада яна қандай ислоҳотлар қилиш керак, деб ўйлайсиз?

- Умуман олганда жамоани ёмон, дея олмайман. Яхши футболчилар жамланган. Ҳозирча футболчилар билан танишмоқдаман. Уларнинг имкониятларини, нималарга қодирлигини билишга ҳаракат қиляпман. Нукусдаги ўйинга қараганда "Хоразм"га қарши баҳсда таркибда олтита ўзгаришни амалга оширдик. Қаердадир жароҳатлар ёки бошқа омиллар бунга сабаб бўлди. Ўтган турда сафарда кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянган бўлсак, бугун учта ҳужумчи билан майдонга тушдик. Легионерлар Файсал, Мбеке ва Жероме бор кучлари билан ўйнашмади. Натижада ўзгаришга қўл уришга мажбур бўлдик. Абдумалик Абдуллаев, Жонибек Мирзақулов, Санжар Баратов ўйинга қўшилди. Ҳимоямизда ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Қарши ҳужумда гол қўйиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Ҳужумда вазиятларимиз бўлди. Шу боис жамоамни ёмон ўйнади, дейиш ноўрин. Улар ўз даражаларида ҳаракат қилишди. 

- Кейинги ўйиндаги рақиб "Динамо" жамоаси...

- "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Улар "Хоразм"дан ҳам жиддий рақиб. Буни кийиниш хонасида ҳам таъкидладим. Йигитларга икки кунлик ҳордиқ чиқариш имконини берамиз. Чунки соат бешда ўйнаш жуда қийин. Ўзим ҳам футболчи бўлганим учун йигитларни тушунаман. 40 градус иссиқда тўп тепиш ўзимас. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда тўп тепди. "Динамо" билан ўйинга қадар тикланишимиз лозим. Хатоларни кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Демак ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўйин охирида бекор қилинган голга муносабатингиз...

- Учрашув бош ҳакамидан бу ҳақида сўраганимда тўп қўлга текканини айтди. Юқорида таъкидлаганимдек стандарт вазиятлар устида ишлашимиз лозим. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоанинг неччи фоизи ўзгаради? Янги келадиган футболчилар аниқми?

- Таркибни кучайтиришимиз керак. Июнь ойида қўл остимдаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Балки кимлар биландир хайрлашармиз ёки бошқа жамоадан янги футболчи жалб қилармиз.  Жамоада 25 нафар футболчи бор. Уларнинг барчасини ҳали тўлиқ билмаслигим ҳам мумкин. Июнь охирида барчаси аниқ бўлади. Лекин кучайишимиз керак. Ҳам натижа, ҳам ўйин бобида. Бугун ютиб олганимизда кайфиятимиз яхшиланарди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика