Азамат Абдураимов: "Таркибдаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир қилди"
		
		08 jun 2021 10:27
        News	
	 
				 
				Азамат Абдураимов: "Таркибдаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир қилди"
"Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди. Биз учун албатта қийин бўлди, дея оламан. Чунки "Динамо" Про лиганинг етакчиларидан бири саналади. Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Улар ҳам таркиб, ҳам ўйин бўйича кучли эди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўз шогирдларимга эса охиргача курашишгани учун раҳмат айтаман. Биринчи бўлиб гол урганимизга қарамасдан ҳимоядаги хатоларимиз панд бериб қўйди. Биринчи бўлим ёмон ўтмади. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда мағлубиятга учрамас эдик.
Ушбу учрашувдан олдин таркибимизда йўқотишлар бор эди. Нодир Йўлдошев, Улуғбек Худойбердиев жароҳат олди. Шунингдек Илҳом Алижонов, Абдумалик Абдуллаевларни хизматидан фойдалана олмадик. Бу албатта ўйин сифатига ўз таъсирини ўтказди. Шуни айтишим керакки, ҳимоя чизиғимизда тўп тепган футболчилар дебютини ўтказди. Уларга тажриба етишмади.
Ҳакамлик ёмон ўтмади. Жиддий хато кўрмадим",- дейди Азамат Абдураимов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments