Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  22 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

Азамат Абдураимов: "Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз" News

Азамат Абдураимов: "Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин курашларга бой ўтди. Тан олиш керак "Нефтчи"нинг таркиби биздан кучли. Марко Обрадович легионер қандай бўлиши кераклигини кўрсата олди ва гол урди. Албатта қайсидир жойда хатоларимиз панд берди, диққат етишмади. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугун дарвозабонимиз дебютини ўтказди. Балки омадли чиқмаган бўлиши мумкиндир, лекин унга ишонамиз. Майдонга тушган бошқа ёшларга ҳам имконият беряпмиз. Таркибда ротатцияларни амалга оширмоқдамиз. Ёшларнинг келажаги бор",- дейди Азамат Абдураимов.

- Жамоангизда яхши легионерлар бўлсада гол ура олишмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бу ҳақида гапириш қийин. Чунки легионерларни мен таклиф қилмаганман. Улардан иккитаси ўйнамоқда. Хорижлик футболчи маҳаллий ўйинчидан бир бош устун бўлиши керак. Обрадович бу борада ўзини оқламоқда, дея оламан. Давралар оралиғида таркибда ўзгаришлар бўлади. Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз. 

- Ижтимоий тармоқларда битта ўйинда майдонга тушмаган футболчилар Хуршид Асқаралиев, Бунёд Абдуманноновларни тотализаторга боғлиқлик жойи бўлгани учун тарк этди, деган турли хабарлар чиқди. Лекин "Нефтчи" билан ўйинда кўрдикки, улар таркибда бор. Мазкур ҳолатга муносабатингизни билдира оласизми?

- Мен бу борада championat.asia сайти журналисти билан гаплашдим, аниқлик киритдим. Гоҳида журналистлар йўқ нарсадан сенсация ясашмоқда. "Хоразм" билан ўйиндан олдин этика қўмитасини қарори чиқди, "Янгиер"нинг 4 нафар футболчиси жаримага тортилди. Жарима тўланмагунича улар майдонга туша олмайди. Абдуманнонов ва Асқаралиев "Хоразм" билан ўйинда қайдномага киритилмаганди. Журналист эса уларни тотализаторда қатнашган, деган фикр юритган. Бу нотўғри. Қайдномага киритилмаган бошқа футболчилар эса бунга қадар яхши ўйнай олишмаганди. Кўрдингиз, Абдуманнонов асосий таркибда, Асқаралиев захирадан майдонга тушди. Этика қўмитаси дисквалифкация қилган футболчилар бошқалар. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика