Latest news

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

Азамат Абдураимов: "Кетиш ҳақида ариза ёздим. Буни муҳокама қилишни истамайман" News

Азамат Абдураимов: "Кетиш ҳақида ариза ёздим. Буни муҳокама қилишни истамайман"

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқди.

Ушбу қарор сабабини билиш учун мураббий билан боғландик.

"Ҳа, бу ҳақиқат. Бугун кетиш ҳақида ариза ёздим. Қарор ўзимники. Уни муҳокама қилишни истамайман. Бу терма жамоа билан 2 йил ҳалол меҳнат қилдим, Осиё чемпионати финалига чиқдик. Ўтган йили жамоани тозаладик ва ҳозир унда бирорта ёши катта ёки таниш билиш орқали келган футболчи йўқ. Футболни таниш-билишчилик билан ўйнашмайди, афсонавий футболчининг ўғли сифатида буни яхши биламан. Ҳаммасига ўзим эришганман. Отамнинг фамилияси туфайли икки баравар қийин бўлган.

Бу терма жамоага кўп куч ва меҳнатимни сарфладим. Иродали жамоа туза олдим. Ёш ўйинчиларга ажойиб футболчи бўлиб етишишни, янги мураббийлар штабига эса жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини бажаришни тилайман" - деди Азамат Абдураимов.

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика