Айю коронавирусга чалинди
19 oct 2020 00:57
News
Айю коронавирусга чалинди
"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Жордан Айю коронавирус инфекцияси билан зарарланди. Гана терма жамоасининг йиғинидан қайтган футболчи тестлар ижобий натижа бергани боис АПЛ 5-тури доирасидаги "Брайтон" (1:1) билан ўйинни ўтказиб юборди.
"Афсуски, коронавирус учун топширган тестим ижобий натижа берди. Ўзимни ўзим яккаладим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, аломатлар йўқ.
Йигитларни уйдан қўллаб-қувватлайман ва тезроқ майдонга қайтишни кутаман. Ўзингизни асранг", — деб ёзди Айю ўзининг твиттердаги саҳифасига.
Link :
Source : sport24
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments