Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Аёлларимиз Олимпиадага йўлланма олишлари учун... News

Аёлларимиз Олимпиадага йўлланма олишлари учун...

Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Токио Олимпиадаси йўлидаги иккинчи босқич саралаш ўйинларини бошлайдилар.

Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган "B" гуруҳ саралаш баҳсларига Тошкент мезбонлик қилади. Рақибларимиз Вьетнам, Иордания ва Гонконг. Жами гуруҳлар сони 3та.

"А" гуруҳи мезбони Мьянма. Улардан ташқари Ҳиндистон, Индонезия ва Непал терма жамоалари бор. "С" гуруҳи ўйинлари нейтрал майдонда бўлиб ўтади. Қатардаги саралаш ўйинларида Хитой Тайпеи, Эрон, Филиппин ва Фаластин терма жамоалари кураш олиб борадилар. Ҳар бир гуруҳдан бор йўғи БИТТАДАН жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

Осиёда тутган ўрнидан келиб чиқиб, дастлабки иккита саралаш баҳсларидан озод этилган Австралия, Хитой, Шимолий ва Жанубий Корея ҳамда Тайланд олимпия терма жамоалари юқоридаги 3та гуруҳ ғолиблари билан 2та гуруҳни ташкил қилиб гуруҳдаги 2та ўрин учун баҳс олиб борадилар. Бу мусобақа 2020 йил январь ёки февраль ойлари бўлиб ўтади.

Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган жамоалар март ойида ўзаро баҳс юритадилар. 4та жамоа иштирок этадиган мусобақада учталикка кирган терма жамоалар ва ниҳоят Токиога боради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио-2016 саралаш баҳсларида худди шу босқичда 2-ўринни олиб 3-босқичга чиқа олмаган эди. Ўшанда ҳам гуруҳимизда Иордания терма жамоаси бўлган. Айнан улар гуруҳ ғолибига айланган эдилар. Гуруҳимиздаги яна бир рақибимиз Вьетнам эса 3-босқич ғолиби сифатида финал раунддагина имкониятларни бой берган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика