Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  16 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  5

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди News

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди

Бир неча кундан сўнг, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар футзали бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациялари — CAFA турнири старт олади.

Унда Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу мусобақага қуръа ташланди ва Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз турнирни Эронга қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:

9 февраль, якшанба
Туркманистон - Қирғиз Республикаси
Ўзбекистон – Эрон

10 февраль, душанба
Туркманистон – Ўзбекистон
Қирғиз Республикаси - Тожикистон

12 февраль, чоршанба
Эрон - Қирғиз Республикаси
Тожикистон - Туркманистон

14 февраль, жума
Эрон - Туркманистон
Ўзбекистон – Тожикистон

16 февраль, якшанба
Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон
Тожикистон - Эрон

Тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақага 2022, 2024-йиллари Тожикистон, 2023-йилда эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Эрон барча мавсумларнинг ғолиби ҳисобланса,, ҳамюртларимиз учаласида ҳам кумуш медалларни қўлга киритишган. Қирғиз Республикаси вакиллари икки маротаба, тожикистонликлар эса бир марта бронза медали билан тақдирланган.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика