Latest news

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   258 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида News

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида

Охирги пайтларда ўзбек футболида ҳакамлар билан боғлиқ эътирозлар роса авж олди.

Айниқса Суперлига учрашувларидан сўнг матбуот анжуманларида бош мураббийлар реферилар манзили томон салбий фикрларни билдириб ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аёллар футболида ҳам яқинда бу бўйича эътиборга молик воқеа юз берди.

Гап, “Пахтакор-W” – “Навбаҳор-W” учрашуви ҳақида кетмоқда. Кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур учрашув катта можаро билан якун топган. Ўйинни бошқариб борган жиззахлик Шохруҳ Қаюмовнинг чиқарган қарорлари меҳмонларни сира қониқтирмаган. 

ЎзПФЛ расмий саҳифасида аёллар олий лигасининг 20-тур якунлари бўйича натижалар эълон қилинар экан, “Навбаҳор-W” қизларининг ўйин якунига етмасдан туриб майдонни барвақт тарк этгани сабабли, “Пахтакор”га техник ғалаба ёзилгани кўрсатилган. 

Аслида ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Аммо ЎзПФЛ саҳифасида ёзилишича, негадир наманганликлар ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштаги чалинмасидан туриб, меҳмонлар майдондан чиқиб кетган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Навбаҳор-W” аёллар жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашевага мурожаат қилганимизда, қуйидагиларни баён қилди.

- “Пахтакор-W”га қарши ўйинимизни бошқариб борган Шохруҳ Қаюмовнинг қарорлари нафақат бизни, балки стадионга келган барчани қаттиқ ажаблантирди. Негаки, бош ҳакамнинг ўйлаб топган қарорлари футбол қонун қоидаларига зид эди. 


Мен сизга вазият бўйича шуни айтаманки, ўйинда ҳисоб 1:1 кўриниш олаётганди. Бош ҳакам иккинчи бўлимга дастлаб 4 дақиқа вақт қўшиб берди. Шундан кейин яна 5 дақиқа ўйнашга мажбур бўлдик. Бош ҳакамнинг мезбон жамоа фойдасига чиқарган қарорлари табиийки бизда шубҳа уйғотди. Хатто қанот ёрдамчи ҳакамлари ҳам эътирозларимиз ўринли эканини айтиб, ушбу ҳакам билан бирга ишлаш жуда оғир эканлигини айтиб ўтди.


 ЎзПФЛ сайтида “Навбаҳор-W” футболчилари майдонни эрта тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди дейилган. Лекин ишонтириб айтаманки, бизнинг қизларимиз майдондан чиқиб кетмаган. Ўйиндан сўнг тасвирни кўрар эканмиз, 90 дақиқадан кейинги холатлар йўқлиги маълум бўлди. Балки “Пахтакор-W” жамоаси операторига кимдир қолган дақиқалардаги вазиятларни бутунлай ўчириб юбориш бўйича топшириқ бергандир. Буниси бизга қоронғу. 


Учрашувдан кейин бош ҳакам Шохруҳ Қаюмов устидан ЎФАга билдирги ёздим.Биласизми ушбу ҳакам аёллар футболида кўп ўйинларда атайин бир томонга қарорлар чиқариб, футболимиз савиясига путур етказмоқда. Бу биринчиси эмас. Олдин ҳам бу каби холатларга дуч келганмиз. Фақат бу сафаргиси ҳаммасидан ортиб тушди. Тан оламан, футболчиларимиз ҳакамнинг қароридан асабийлашиб, у билан тортишиб кетди. Чунки бутун ўйин давомида қилинган мехнатни битта ҳуштаги билан йўқ қилишга уринди.


 Баҳс якунига етгач, бош ҳакам ўйин қайдномасига “Навбаҳор-W” жамоасининг муддатидан аввал майдондан чиқиб кетди деб ёзиб берган. Ўйиндан сўнг Шохруҳ Қаюмов ҳатто айрим футболчиларимиз билан оғзаки юзма-юз муҳокамага ҳам киришиб кетди. Қизларимиз ЎФА президентига ушбу ҳакам устидан ёзиб, мурожаат йўллаймиз деб туриб олди. Мен эса уларни тинчлантиришга харакат қилдим ва ўзим бош мураббий сифатида бош ҳакам бўйича тегишли жойга “рапорт” ёзиб беришимни билдирдим. Қизларимиз сафардан жуда тушкун кайфиятда ортга қайтиб келди.

Маълумот учун “Пахтакор” аёллар жамоаси ушбу техник ғалабадан кейин аёллар олий лигаси “В” гуруҳида пешқадамга айланди.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика