Latest news

15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  2 14:45Шўрпешона "тимсол"  1 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  6 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   25 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  9 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади News

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади

Ўзбекистон аёллар футбол лигасида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. 18-тур доирасида Навоийнинг “Қизилқум — Гули” жамоаси Тошкентга сафар қилди.

Мазкур ўйинда қизларимиз пойтахтнинг “Локомотив — W” жамоасига қарши майдонга тушди. Тошкент вилоятининг “Дўстлик”  стадионида кечган ушбу баҳснинг 41-дақиқасида навоийлик Улдона Тўхтаева ҳисобни очди.

Танаффусдан сўнг, 57-дақиқада темирйўлчилардан Азиза Норбоева ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.

Учрашув давомида “Қизилқум — Гули” майдонда катта ташаббусга эга бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда уларга аниқлик ва тажриба етишмади. Натижада навоийлик қизлар нақд ғалабани қўлдан чиқаришди ва уйга бир очко билан қайтишга мажбур бўлдилар.

Ўн саккизинчи турдан сўнг, навоийлик қизлар 29 очко билан чемпионат жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Навбатдаги турда Евгений Закутилин шогирдлари  Навоийда Муборакнинг “Машъал-W” жамоасига қарши майдонга тушадилар.

 

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

18-тур

12 октябрь (душанба)

“Локомотив-W” (Тошкент) — “Қизилқум-Гули” (Навоий) — 1:1 (0:1).

Ҳакамлар:
Ҳусниддин Баҳодиров, Баҳодир Баҳромов (иккиси ҳам — Тошкент), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Хайринисо Эркинова (Тошкент).

Назоратчи: Тоир Тошмуҳамедов (Тошкент вил.)

“ЛОКОМОТИВ-W”: 1. Зиёда Ирисбоева, 17. Дурдона Бахтиёрова, 24. Зуҳра Бердиева, 4. Юлдуз Ҳамдамова, 55. Нилуфар Абдуллаева (с), 27. Гулруҳбегим Хўжаева, 50. Феруза Раҳмонова, 10. Азиза Норбоева, 7. Зарина Бобоева, 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 35. Мадина Абдураҳимова.

Захирадагилар: 84. Инора Ўсарова, 2. Мая Назарова, 70. Сабрина Собиржонова, 12. Умида Тўраева, 41. Зуҳра Холиқова, 18. Саодат Қўлдошева, 36. Насиба Жўраева.

“ҚИЗИЛҚУМ — ГУЛИ”: 1. Камилла Юмангулова, 2. Селиме Гугуева, 5. Диёра Раҳматова, 7. Ситора Муқимова, 10. Ильвина Аблякимова, 11. Фазилат Баҳромова, 12. Сарвиноз Раҳматова, 16. Муаззам Шарипова, 20. Улдона Тўхтаева, 21. Шаҳло Қодирова, 22. Шоира Қултўраева.

Захирадагилар: 4. Анастасия Чернова, 6. Ойсанам Бозорова, 8. Марҳабо Эсонова, 9. Маҳлиё Ғаффорова, 14. Баҳора Қаюмова, 19. Нилуфар Тошпўлатова.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика