Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  7 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  15 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда News

Аёллар футболи. Жаҳон чемпионатида кучлилар сараланмоқда

Францияда аёллар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

7 июлга қадар давом этадиган мусобақада жамоалар тўрттадан 6та гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра ҳар бир гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни олган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта 3-ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олади. 

"A" гуруҳи - Франция, Жанубий Корея, Нигерия, Норвегия

"B" гуруҳи - Хитой, Германия, ЖАР, Испания

"C" гуруҳи - Австралия, Бразилия, Италия, Ямайка

"D" гуруҳи - Аргентина, Англия, Япония, Шотландия

"E" гуруҳи - Камерун, Канада, Голландия, Янги Зеландия

"F" гуруҳи - Чили, Швеция, Таиланд, АҚШ 


Ҳозирча учта гуруҳда турлар ўз якунига етди. "A" гуруҳидан Франция ва Норвегия кейинги босқичга йўл олди. Нигерияда учинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Жанубий Корея эса барча учрашувларни бой берган ҳолда мусобақани тарк этди. 

"B" гуруҳидан учта жамоа 1/8 финалга йўл олди: Германия, Испания ва Хитой. ЖАР аёллар термаси ҳамма ўйинни бой берди. Хитой 3-ўринни эгаллаб ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди, бунга сабаб хитойлик қизлар 4 очко йиғишди ва бу борада бошқа гуруҳлардаги 3-ўрин эгаларидан олдинда. 

"C" гуруҳидан ҳам учта жамоа кейинги этапга чиқди: Италия, Австралия, Бразилия. Ямайка учала учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Бу гуруҳдаги дастлабки уч жамоа бир хил 6 очко жамғарди. 

"D" гуруҳи жамоалари ҳозирча иккита тур ўтказишди. Англия ва Япония кейинги босқичга чиқди. Аргентина масаласи охирги турда ҳал бўлади. Шотландия ҳисобида ҳозирча 0 очко бор. 

"E" гуруҳидан Голландия билан Канада 1/8 финал йўлланмасига эга бўлди. Камерун ва Янги Зеландия ҳисобида ҳозирча очко йўқ. Ва ниҳоят "F" гуруҳидан АҚШ ва Швецияга омад кулиб боқди. Чили ва Таиланд аёллар термалари ҳали очко жамғаришмади. 

Ҳозирги ҳолатга кўра 3-ўринлар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турган энг яхши тўртта жамоа: Бразилия (6 очко), Хитой (4 очко), Нигерия (3 очко), Аргентина (1 очко). 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика