Latest news

20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  0 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  2 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  2 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  10 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   2 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  3 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  11 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Ахрол Рисқуллаев: "Орадаги танаффус фаолиятимга таъсир ўтказмайди" News

Ахрол Рисқуллаев: "Орадаги танаффус фаолиятимга таъсир ўтказмайди"

Хабарингиз бўлса ўтган йилги мавсумда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилган
ва жамоасини бир неча бор сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Аҳрол Рисқуллаев чемпионатнинг иккинчи даврасини муаммолар туфайли майдондан ташқарида ўтказди.Ҳозирда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби машғулотларида иштирок этаётган Рисқуллаев "CА" учун интервью бериб ўтди.

-  Айни вақтда "Навбаҳор" жамоаси йиғинида иштирок этмоқдасиз. Бу жамоа сиз учун албатта нотаниш эмасдир?

Ҳа албатта ҳозирда "Навбаҳор"нинг йиғинларида иштирок этмоқдаман. Ҳали жамоада қолишим маълум бўлгани йўқ. Мен учун "Навбаҳор"дан яхши хотиралар қолган. Бу жамоа мен учун бегона эмас. Намангандаги йиғинни якунладик энди Тошкентда йиғинни бошлаймиз. У ердаги йиғиндан сўнг жамоада кимлар қолиши маълум бўлади.

- Бизга маълумки сиз ўтган мавсумни иккинчи қисмини футболдан ташқарида ўтказдингиз. Бу сизнинг фаолиятингиз учун қай даражада таъсир ўтказди ?

Бундай ҳолат кутилмаганда содир бўлган бўлсада мени фаолиятимга таъсир ўтказгани йўқ. Футболчи учун энг муҳими бу ўз устида ишлашдир. Футболдан умуман ташқарида бўлдим дея олмайман. Аксинча ўзим учун, жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун доимий ва ҳар доимгидан кўпроқ ишладим. Ўйлашимча бундай ҳолат кўпроқ ёш футболчиларга таъсир ўтказиши мумкин лекин биз аллақачон футболдан тажриба тўплаб олдик. Катта ўйинсиз қолганим бу ёмон албатта лекин ушбу йиғинлар давомида фаолиятимни тўлиқ тикламоқдаман.


- "Динамо"да бўлиб ўтган вазият бўйича сиздан изоҳ сўрардик. Бу қандай содир бўлган? (тах. Ўтган мавсумда Ахрол Рисқуллаев "Динамо" жамоасида биринчи даврани ўтказди ва икки даврани дисфликация туфайли майдонга туша оламади)


Бу воқеалар бўлиб ўтди ва энди нафақат эслаш ёки кимнидир айтиб ўтишдан умуман маъно йўқ деб биламан. Бу кимгадир керак бўлди ва содир бўлди. Фақат мен билан содир бўлганда ҳам буни оддий қабул қилиш мумкин эди лекин яна бошқаларга ҳам таъсир ўтказгани бу бир кишини иши ва кимдир бундан маанфатдор бўлди. Ҳар кимни виждонига ҳавола ва кимда гуноҳ бўлса ўша инсон бир кун албатта жазоланади.

- Энди навбатдаги мавсум учун режалар қандай?

"Навбаҳор" жамоаси билан ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истайман. Бу жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика