Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  2 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  2

РПЛ. Шомуродов гол урган баҳсда "Ростов" дуранг қайд этди News

РПЛ. Шомуродов гол урган баҳсда "Ростов" дуранг қайд этди

"Ахмат" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 20-тур учрашуви бўлиб ўтди.

Ахмат – Ростов 1:1 (второй тайм)

 «Ахмат-Арена»
Голлар: 0:1 – 45 Шомуродов, 1:1 – 49, пенальти Роши.
Ахмат – Городов, Нижич, Богосовац, Семенов, Ненахов, Харин (Исмаэл, 73), Раванелли (Иванов, 46), Роши, Бериша (Мбенг, 90), Глушаков, Ильин.
Ростов – Песьяков, Осипенко, Хаджикадунич, Козлов, Чернов, Еременко, Норманн, Байрамян, Зайнутдинов, Попов, Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Зайнутдинов (13), Роши (18), Норманн (32), Хаджикадунич (46), Харин (70), Исмаэл (82), Семенов (86), Бериша (90).


Учрашув якунланди!

90+4. Песьяков яна жамоасини голдан қутқарди. У Беришанинг зарбасидан сўнг тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90+3. "Ростов" худди қалъага ҳужум қилгандек рақиб жарима майдончасига "тўп отмоқда" аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Баҳс якунланишига бир неча дақиқалар қолаётганда "Ростов" ҳужумлар сонини кескин оширди. Деярли ҳар бир ҳужум зарба билан якунига етмоқда, аммо улар аниқ эмас.

87. Байрамяннинг кучли зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

85. Учрашув асосий вақтининг сўнгги ўн дақиқаси кўпроқ "Ростов"нинг ҳужумлари билан ўтяпти. Семёнов Шомуродовга нисабатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

83. "Ростов"нинг хавфли ҳужумларига сўнгги аниқ пас етишмаяпти. 

78. Сўнгги икки дақиқа ичида томонлар ҳужумлар ташкил қилишди, аммо уларнинг бирортаси зарба билан якунлангани йўқ.

75. "Ростов"нинг қанотлардан жарима майдончасига узатаётган тўплари бесамар якун топмоқда. 

68. Песьяковдан ажойиб сейв. Дарвозабон яқин масофадан бош билан берилган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

65. ВАРдагилар қизил карточкани бекор қилишди. Офсайд бор эмиш.

64. Яна икки дақиқа ўтиб кетди, биз эса "ожидания" режимидамиз.

62. Икки дақиқа ўтди, рефери ҳали ҳам "қулоғидагилар" билан суҳбатлашмоқда.

60. Тўп қаршисида Ерёменко ва Попов. Ҳакам яна ВАРга мурожаат қилиб, ҳаммани кутишга мажбур қилмоқда.

59. ШОМУРОДОВ ўз жамоаси учун стандарт ишлаб берди. Уни тўхтатиб қолган Ненахов эса четлатилди.

56. Шомуродов ҳужумда тўпни йўқотгани туфайли "Ахмат" қарши ҳужум амалга ошири, аммо "контр атака" ноаниқ узатма билан якунига етди.

52. ХАВФЛИ ЗАРБА! Попов Байрамяннинг ажойиб узатмасини голга айлантира олмади. Городов жуда яхши ўйнаб, сейв ижро этди.

49. ГОЛ! РОШИ дарвозанинг чап бурчагига зарба берди, Песьяков тўп йўналишини топди, аммо уни тўхтата олмади. 1:1

48. Рефери ҳаммасини тасдиқлатиб олди. Пенальти бор экан.

47. Ҳакам пенальти тепилишидан олдин ВАРдагиларнинг фикри билан қизиқмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тайм старт олиши биланоқ "Ростов" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Меҳмон жамоа ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида рақибини йиқитди.

- Жамоалар майдонга қайтишди. 

"Гол урилган вазиятда яхши ҳужум ташкил қилдик. Элдор тўғри жойга очилди ва дарвозани ишғол қилди" - деди Зайнутдинов танаффусдаги қисқа интервьюда.

ТАНАФФУС

45+1. Шомуродов таймни дубль билан якунлаши мумкин эди, аммо унинг қайчи услубидаги зарбасига аниқлик етишмади.

45. ГОООООЛЛЛ! ШОМУРОДОВ!!!!! Элдор Поповнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда деярли кўринмаган Шомуродов таймни гол билан якунлади. Баракалла!

41. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг иши бу учрашувда ҳеч юришмаяпти.

37. "Ростов" бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо стандарт ўйинга киритилишини жуда узоқ кутишди. Ниҳоят тўп жарима майдончасига узатилди ва вазият Норманнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

32. Матиас Норманн "иккинчи қават"даги курашда қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. У ЦСКАга қарши бўладиган баҳсни ўтказиб юборади.

31. Попов мезбон жамоа дарвозасига аниқ зарба берди, лекин тўп тўппа-тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

29. "Ахмат" тезда хавфли ҳужум билан рақибга жавоб қайтарди, бироқ узатмани голга айлантирадиган ҳужумчи топилмади.

28. Стандарт вазият ростовликларнинг зарбаси билан якунланди, аммо рикошет туфайли дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Бурчакдан узатилган тўпдан наф чиқмади.

27. "Ахмат" футболчиларидан навбатдаги қоидабузарлик. Бу сафар мезбонлар ўз бурчак нуқтаси олдида фол ишлатишди. "Ростов"да гол уриш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.

22. Энди кичик устунлик Грозний жамоаси томонга ўтди. Жамоа комбинацион ҳужумлар ташкил қилмоқда.

20. "Ахмат" футболчилари чап қанотдан ҳужумга ўтишди, жарима майдончасига узатилган тўп ҳимоячи томонидан қайтарилди. Қайтган тўп яна мезбон жамоа футболчисига тушиб қолди ва у узоқдан зарба берди. Яна ноаниқ.

16. Баҳснинг дастлабки 15 дақиқаси якунига етди, аммо ҳозирча ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бирор хавфли вазиятда иштирок этмади.

13. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Бахтиёр Зайнутдиновга кўрсатилди. Қозоғистонлик футболчи марказга яқин ҳудудда рақибига нисабатан қўпол ўйнади.

12. Бериша узоқ масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо зарба жуда ноаниқ.

10. Ҳозирча ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда. Жамоалар навбатма-навбат тўпни олдириб, тўлақонли ҳужум уюштира олишмаяпти.

8. Ильин "Ростов" дарвозасига аниқ зарба берди, бироқ зарба вақтида у рақиб ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатган эди. Ҳакам фол қайд этди.

4. Меҳмонлар ўйин назоратини ўз қўлига олиб, рақибни ҳимояланишга мажбур қилмоқчи. Бироқ бу режа ҳозирча тўлиқ ишламаяпти.

2. Ростовликлар ўйинни жуда фаол бошлашди.

1. Учрашув бошланди.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ахмат – Ростов 1:1

Голлар: Роши 49 (пен.) - Шомуродов 45.

"Ахмат-Арена"

Ахмат – Городов, Нижич, Богосовац, Семенов, Ненахов, Харин, Раванелли, Роши, Бериша, Глушаков, Ильин.

Ростов – Песьяков, Осипенко, Хажикадунич, Козлов, Чернов, Еременко, Норманн, Байрамян, Зайнутдинов, Попов, Шомуродов.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика