Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Мақсадимиз – Жаҳон чемпионатига йўл олиш"
28 feb 2023 15:24
News
Австралия U-20 термаси бош мураббийи: "Мақсадимиз – Жаҳон чемпионатига йўл олиш"
- Жамоа эртанги ўйинга қандай тайёргарлик кўрди?
- Биз Ўзбекистонга ўтган ҳафта келган эдик, Тошкентда бизга машғулот учун ажойиб шароит яратиб беришди. Бугун эртанги ўйин бўлиб ўтадиган майдонга чиқдик ва бўлажак ўйинга тайёрмиз.

- Тошкентга келишдан олдин ўқув машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувлари ўтказдингизми?
- Ҳа, йиғин ўтказдик, лекин ўртоқлик учрашувларида қатнашмадик.
- Жорий мусобақада олдингизга қўйган мақсадларингиз қандай ва ўйинчилар турнирга қандай тайёргарлик кўришди?
- Албатта, мақсадимиз – ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш, бу якуний мусобақа ва ушбу турнир биз учун жуда муҳим.

- Нима деб ўйлайсиз, рақиб жамоанинг қандай устунликлари ва кучсиз томонлари бор?
- Биринчи учрашувда анча кучли рақиб бизни кутиб турибди. Вьетнам терма жамоасини бир неча ой олдин ўрганишни бошлаган эдик. Вьетнам мураббийи анча тажрибали ва футболчилари ҳам кучли техникага эга.
- Австралияда жароҳат сабаб мусобақада иштирок эта олмайдиган ўйинчилар борми?
- Йўқ, жамоада жароҳат олганлар йўқ.

- Ушбу мусобақа Жаҳон чемпионатига йўлланма беради ва шунинг учун ушбу мусобақа катта аҳамиятга эга, турнир муҳимлиги футболчиларга қандай таъсир ўтказди?
- Бу турнир биз учун муҳим ва бутун Осиё минтақасидаги жамоалар ҳам ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўришган, мақсадимиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш.
"B" гуруҳида жойлашган термалар Австралия ҳамда Вьетнам ўртасидаги учрашув эртага Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 15:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments